Фоторeпортаж. «Бир ўлкаки...» — ҳеч қачон кечиб бўлмайдиган юртнинг Зарафшон дарёси ҳақида
21.
08. 2020
18:10
6673
Новости

Нега Зарафшон, зар тарқатувчи? Суви зар рангда бўлганлиги учунми ёки йўлидаги гўшаларни обод қилгани, юртларни зарга кўмганлигиданми?

Аслида униси ҳам, буниси ҳам рост. Зарафшон ўша Маччо тоғидан (5960 м) бошланиб, улкан узунлиги 24,7, майдони 40,8 яхоб, Зарафшон музлигининг тагидан чиқиб келади. Уни дастлаб Маччо дарёси деб аташган.

Атроф-теварагидан ўзига 15 тача музликларни қўшиб олувчи Зарафшон музлиги 24 км давомида 5960 м.дан 2775 м.гача пасайиб келган — нақадар тик нишаб тушувчи музлик. Шунинг учун ҳам унинг улкан танаси водий бўйлаб суткасига 40-45 см мудом пастга томон силжиб туради.

Зарафшон водийсида тўрт миллиондан зиёдроқ аҳоли яшайди. Бу кўрсаткич дарё сувининг кескин ёмонлашувига билвосита ҳамда бевосита таъсир кўрсатмоқда. Билвосита сабаблар экин далаларидан, ёнлама сойлардан ифлосланган оқимларнинг дарё ўзанига қуйилиши, саноат корхоналарининг салбий таъсири ҳамда дарё қирғоғидаги айрим аҳоли пунктлари ёки рекреация майдонларининг мавжудлиги туфайли юз бермоқда.

Қадимдан нафақат Зарафшон водийсини, балки Қашқадарё ва Сангзор водийсини ҳам гуллаб-яшнатган бу қадимий дарё ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан салбий томонга ўзгариб бормоқда. Унинг бу хусусияти, айниқса, ўрта Зарафшоннинг қуйи, қуйи Зарафшон ҳудудларида одамлар саломатлиги билан боғлиқ турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Табиат ва инсон ўртасидаги зиддиятларнинг бир қисми Зарафшон дарёсига тўғри келаётганини тегишли ҳудуддаги мутасадди ташкилотлар ўйлаб кўрсалар, чакки бўлмас эди.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/society/bir-lkaki-ech-achon-....

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы