Тошкент. Мурожаатчидан ташаккурнома
15.
08. 2020
15:28
5223
Новости

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ пойтахтимизнинг 3 та туманида назорат рейд тадбирларини ҳамда аҳоли мурожаатларини ўрганишни давом эттирмоқда. Яқинда, аниқроғи жорий йилнинг 8 август санасида Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Халиулова Виктория ўзи истиқомат қиладиган маҳалладаги чиқинди йиғиш контейнерлари эскирганлиги боис, маиший чиқиндилар тўпланиб қолиб, атроф муҳитга бадбўй хид таралаётганлиги хусусида мурожаат қилган эди.

Ишчи гуруҳ аъзолари фуқаронинг ушбу мурожаатини ўрганиши натижасида ҳақиқатан ҳам чиқинди йиғиш контейнери эскириб қолганлиги маълум бўлди. Бир вақтнинг ўзида контейнерлар янгисига алмаштирилганлиги боис, фуқаро атроф муҳит муҳофазаси ходимларига ташшаккурнома изҳор этди.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы