09.
07. 2020
16:24
6774
Эконадзор
Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Фориш туман инспекцияси бошлиғи Қ.Хидиров давлат инспектори Ф.Мустафоевлар томонидан «Қизилқум» МФЙ ҳудудида рейд ўтказилган вақтида ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро А.Я. томонидан турар жойининг чегарасидан чиқиб қўшимча қурилиш қилганлик ҳолати аниқланди.
Фуқаро А.Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 68-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий иш қўзғатилиб 669 000 сўм миқдорида жарима кўлланилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати