Пойтахтнинг Сергели туманида 6 кунлик рейд ўтказилди
03.
07. 2020
18:39
5269
Новости

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган.

Шу ўринда Давлат экология қўмитаси томонидан тизимли равишда қатор ишлар амалга оширилди. 

Жумладан, жорий йилнинг 26-30 июнь ҳамда 1 июль кунлари Давлат экология қўмитаси ҳамда Тошкент экология бошқармаси мутахассислари томонидан Тошкент шаҳри, Сергели туманида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда йўл қўйилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш, шунга мувофиқ равишда тегишли чораларни кўриш юзасидан олти кунлик рейд тадбирлари ўтказилди.

Унда 174 та ҳолатда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетиш ҳолатлари аниқланди. Бунда 159 та ҳолат юридик ташкилотлар ва 15 та ҳолат жисмоний шахсларга тўғри келди. 105 та ҳолат ўз жойида бартараф этилди, 139 та ҳолатда эса огоҳлантириш берилди. Шунингдек, аниқланган ҳолатлар бўйича шахсларга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси, 1-қисмига мувофиқ, маъмурий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, рейд тадбирлари давомида тумандаги жами 56 та корхона ва ташкилотлар билан Тошкент шаҳар «Махсустранс ИЧБ» ДУК орасида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича шартномалар имзоланди.

Бу каби рейдлар бутун республика бўйлаб ўтказилиши мақсад қилинган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы