Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани. Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда
30.
06. 2020
20:13
6098
Эконадзор

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ижтимоий тармоқларда шаҳримизда дарахт кесилиши юзасидан мурожаат келиб тушди. Унга мувофиқ, жорий йилнинг 30 июнь санасида пойтахтимизнинг, Юнусобод тумани Ц-4 массиви 28, 29 ва 30 – кўп қаватли уйлар олдида қурилиш ишлари режалаштирилаётганлиги сабабли, дарахтлар кесилиши эҳтимоли борлиги маълумотда баён этилган.

Давлат инспекторлари ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида жойига чиқиб ўрганиш олиб борди. Олиб борилган ўрганишлар натижаси кўра, 30 кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги ҳеч қандай дарахтларга шикаст етказилмаганлиги аён бўлди. Ушбу ҳудудда 6 туп каштан, 1 туп тут, 2 туп шумтол ва 2 туп акация дарахтлари борлиги аниқланиб инспекторларимиз томонидан хатловдан ўтказилди.

Айни дамда инвестор томонидан асосий қурилиш ишлари бошланмаганлиги сабабли ҳудуддаги барча дарахатлар назорат остига олинганлигини маълум қиламиз.


 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы