«NAVOIYAZOT» АЖдан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи заҳарли ҳаво чиқиши юзасидан муносабат
11.
06. 2020
19:25
6046
Эконадзор

Жорий йилнинг 14 май куни «Navoiyazot» АЖда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларидан намуналар олиниб,кимёвий таҳлил қилинди.Унга кўра атмосфера ҳавосига ташланаётган NОx (азот оксидлари) № 67 манбада 3, 19 марта белгиланган меъёрдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Бу билан, Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддаси талаблари бузилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 85-моддаси бўйича жавобгарлиги кўрсатилган. Ушбу ҳуқуқбузарликга асосан жамиятнинг цех бошлиғи ўринбосари О.Д.дан тушунтириш хати олиниб, маъмурий баённома тузилди.

Бундан ташқари хлорид кислотаси ишлаб чиқариш цехида 14 май куни эрталаб соат 05:00 да хлорнинг очиқ ҳавога чиқиб кетиш ҳолати ускунада кузатилган. Бу билан, Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддаси талаблари бузилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 86-моддаси бўйича жавобгарлиги кўрсатилган. Ушбу ҳуқуқбузарликга асосан жамиятнинг цех бошлиғи Ж.А. ҳамда цех устаси Х.Э. лардан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олиниб, маъмурий баённома тузилди.

Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари суд томонидан юқоридаги ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳар бир ишлаб чиқариш ходимига энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида маъмурий чора белгиланди.

Шунингдек, Экология бошқармасининг «Атроф муҳит мониторинг» бўлими, вилоят Гидрометирология бошқармаси, НТМКнинг илмий марказий таҳлилхонаси (ЦНИЛ), НТМК Тиббий санитария бўлими (МСО) ҳамда жамиятнинг санитария тахлилхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш жамиятининг атрофидан таҳлил ишлари олиб борилди.

Тез орада олиб борилган таҳлил натижалари юзасидан қўшимча маълумотларни баён қиламиз.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы