Андижон вилояти: «ANDIJON SPECIAL ECO TRANS» нинг очилиш маросими
27.
05. 2020
18:06
5599
Новости

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини самарали ташкил этиш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилиш асосий устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда ихтисослашган кластерларни ташкил этиш, соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.

2020 йил 27 май куни шундай кластерлардан бири - Андижон шаҳридаги «ANDIJON SPECIAL ECO TRANS» МЧЖнинг очилиш маросими ўтказилиб, уни Давлат экология қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков ва Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов очиб берди.

Тадбир давомида иштирокчилар кластер фаолияти билан яқиндан танишди.
 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы