Фарғона вилояти: Давлат экология қўмитаси раиси «STRAUS FARM» корхонасига ташриф буюрди
27.
05. 2020
11:04
5264
Новости

Давлат экология қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков Риштон туман «Боғистон» қишлоғидаги «STRAUS FARM» Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасига ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, дунёда туяқуш кўпайтириш кун сайин ошиб бормоқда. Кўплаб ҳусусиятларга эга, яхшигина даромад манбаи бўлган туяқушлар ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ҳам эътиборидан четда қолаётгани йўқ.

Риштонлик тадбиркор Фарангиз Азимова «Боғистон» қишлоғида «STRAUS FARM» Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасини ташкил этиб, фермага 200 бош Африка туяқушларини олиб келди. Қиймати 306 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур лойиҳа инвестор маблағи ва банк кредитлари ҳисобига амалга оширилди.

Бугунги кунда 16 гектарга яқин ер майдонида туяқушларни боқиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Келажакда бундай фермаларни бошқа ҳудудларда ҳам кўпайтириш режалаштирилган.

Ташриф якунида Давлат экология қўмитаси раиси тадбиркор билан парандачиликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы