Амалга оширилган ишлар юзасидан Марказ тақдимоти эшитилди
20.
05. 2020
18:57
5191
Новости

Жорий йил 20 май куни «Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» ДУК тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан Марказ тақдимоти эшитилди ҳамда келгусида ишлар самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Хусусан:

– Экологик сертификатлаштириш йўналишида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ортиқча вақтини тежаш ва шаффофликни таъминлаш, коррупцион элементларни йўқотиш ҳамда барча хизматларни тўлиқ «Рақамли экология» ахборот тизимида доирасида рақамлаштиришни ташкиллаштириш; тизимда янги хизматларни жорий этиш, экологик маркировкалаш тизимини амалиётга жорий этиш;

– халқаро стандартларни уйғунлаштириш, экологик менеджмент тизимини йўлга қўйиш бўйича ходимларни тайёрлаш, халқаро тажрибаларни ўрганиш;

– лаборатория имкониятларини кенгайтириш, ходимларни салоҳиятини ошириш, аккредитациядан ўтказиш ҳамда бошқалар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы