Жиззах вилояти: ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ишлари давом этмоқда
19.
05. 2020
10:54
6411
Эконадзор

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жиззах шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан мунтазам рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Жумладан, «Улуғбек» маҳалласида яшовчи шахс М.Ш. томонидан маҳалла ҳудудидаги ички йўл ёқасига уйидан чиққан қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

Азиз юртдошлар! Ҳозирги кунда барча ерларда ахлат ташлаш учун алоҳида жойлар қурилган, қутилар қўйилган. Шундай экан, ахлат ва чиқиндиларни махсус жойларга ташлаш лозим.

Унутманг, киши покликни ўзидан бошлаши керак!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы