Қорадарё соҳилидаги видео мурожаат юзасидан
18.
05. 2020
19:45
5224
Новости

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео мурожаат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жойида атрофлича ўрганилди.

Маълум бўлишича, Пастдарғом тумани “Темирйўлчи” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёнинг 39°48’31.69”С географик кенгликдаги участкаси “Absaitov Bekzod Fayz Baraka” оилавий корхона томонидан 2020 йил 30 март куни онлайн аукцион орқали ютиб олган ва 2020 йил 4 апрелдан “XAVFSIZ DARYO” давлат унитар корхонаси билан ўзаро тузилган шартнома асосида фаолият бошлагани аниқланди.

Мазкур участкада дарё ўзанини тозалаш ишлари давлат экология экспертиза хулосасини олгандан сўнг олиб борилган.

Видео тасвирда кўрсатилган дарёнинг чап қирғоғида тўпланган қум, шағал дарё ўзанини тозалашдан ҳосил бўлганлиги, келгусида қирғоқни мустаҳкамлаш учун ғамлаб қўйилгани, шунингдек, ушбу ҳудудда ҳеч қандай қизил китобга киритилган ўсимлик турлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы