Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 май куни Андижон шаҳри узра учиб юрган ижтимоий тармоқ «қахрамони» — Ўзбекистон Қизил китобига киритилган «тасқара» (чёрний гриф) қушини излаб топиш учун тезкор гуруҳ тузилди.
Тезкор гурух томонидан 2020 йил 16 май куни ушбу қуш Андижон шаҳрида топилди. Аниқланишича, йиртқич қушни Андижон шаҳрида яшовчи фукаро, табиат жонкуяри Ж.А. тутиб олиб, ваколатли органларга топшириш ҳамда бракоънерлар ушлаб олмаслиги учун ўз уйида вақтинча сақлаб турган.
Қушни олиш даврида соғлом экани, уринмагани ва яхши боқилгани аниқланди. Қуш тегишли тартибда расмийлаштирилди. Вақтинчалик сақлаш ва боқиш учун Андижон ҳайвонот боғига топширилди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати