Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни»   муносабати билан аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказилаётган «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди.
03.
02. 2023
11:44
3494
Korrupsiyaga qarshi olib borilayotgan amaliy tadbirlar

Тадбир бошқарма фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, сохада коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг жамоатчиликка ахборот бериш мақсадида ташкил этилди. “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида плакат ва тарқатма материаллар чоп этилди.

Тадбирда  Бошқарма ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси Андижон Кенгаши фаоллари ва Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг Экология   ва  атроф-муҳит   муҳофазаси  йўналиши талабалари иштирок этди. Давра суҳбати қизғин савол ва жавобларга бой бўлди.

Жорий йилнинг 29 ноябр куни Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мажлислар залида “Коррупция - тубсиз жарлик” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда  бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан оқибати тубсиз жарлик бўлган коррупцияга йўл қўйган киши нафақат ўз фаолияти, балки ҳаётида ҳам тўғри йўлдан адашиб кетиши алоҳида таъкидланди. Бу балога қўл урганлар ўзи қолиб фарзандлари ва яқинлари тақдирига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан адашган ходимлар мисолида кўзни каттароқ очиш, коррупция ботқоғига ботиб қолмаслик мақсадида профилактика тадбирларини кучайтириш юзасидан барча маъсулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Полезные ресурсы