Давлат экология қўмитаси томонидан “Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
03.
02. 2023
11:31
3063
Korrupsiyaga qarshi olib borilayotgan amaliy tadbirlar

 Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жараёнида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим эканлигини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш бўйича ҳам устувор вазифалар белгиланган. Давлат экология қўмитаси томонидан  ҳозирда бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қўмитада, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш ва комплеанс назорат бўлими фаолияти йўлга қўйилмоқда. Мазкур семинар-тренинг ҳам бу борадаги ишларнинг амалий бир кўринишидир.

Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари иштирок этган семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Тошкент давлат юридик университети ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари томонидан маърузалар қилинди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы