Бугун Давлат экология қўмитаси ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Экология мавзусига доир энг яхши мақолалар" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 
30.
12. 2022
13:24
3013
Новости

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов дунё миқёсида экологик муаммолар  долзарблик касб этаётган ҳозирги вақтда мамлакатимизда ҳам экология ва атроф-муҳит масаласига устувор вазифалардан бири сифатида  алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, бу жараёнда кенг жамоатчиликнинг фаоллигини ошириш ҳам муҳим вазифалардан бири эканини қайд этди.

Давлат экология қўмитаси томонидан аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёш авлод қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини оширишдек эзгу мақсадлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси билан ҳамкорликда ушбу танлов эълон қилинди.

Танловга босма ва интернет журналистикаси йўналишлари бўйича 2022 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 30 ноябригача газета ва журналларда чоп этилган, интернет сайтларида эълон қилинган материаллар қабул қилинди.

Танловга 50 га яқин ижодий ишлар келиб тушди ва Давлат экология қўмитаси, жамоатчилик вакиллари ҳамда тажрибали журналистлар иштирокида холисона кўриб  чиқилди. 

Танлов ҳакамлар ҳайъати билан битта биринчи ўрин (телевизор), иккита иккинчи ўрин (планшет), иккита учинчи ўрин (смартфон) соҳиблари аниқланиб, тақдирланди. Шунингдек,  3 та рағбатлантирувчи мукофот  ҳам топширилди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы