Марказий Осиё учун Экологик реабилитация ҳисоби (ЭРҲ) Ассамблеясининг еттинчи йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтди
09.
12. 2022
19:17
2885
Новости

Бугун Марказий Осиё учун Экологик реабилитация ҳисоби (ЭРҲ) Ассамблеясининг еттинчи йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтди. Учрашувда Бельгия, Европа комиссияси, Норвегия, Швейцария ва АҚШ каби ЭРҲ донорлари ҳамда бенефициарлар бўлган Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаси иштирок этди.

Йиғилишда асосий эътибор донор ва бенефициар мамлакатларга эришилган ютуқлар ҳақида маълумот беришга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси ЭРҲнинг бенефициари бўлиб, унинг доирасида Тошкент ва Наманган вилоятларидаги собиқ уран қазиб олиш объектларни рекультивация қилиш режалаштирилган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси номидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов сўзга чиқди. Йиғилиш давомида ЭРҲ доирасида эришилган ютуқлар ва келгуси йил учун мақсадлар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат экология қўмитаси ЭРҲ доирасида ишларни ташкил этиш бўйича масъул давлат органи ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ ўртасида умумий қиймати 9 млн. еврога тенг Чоркесар ва Янгиобод махсус полигонларини рекультивация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича грант лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган. Ушбу грант доирасида ҳар иккала объектдаги рекультивация ишларини 2025 йилга қадар якунлаш кутилмоқда.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы