Шу кунларда мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилаяпди. Асаларичилик билан шуғулланадиган ушбу маҳалла аҳолиси сифатли асал маҳсулотлари олиш учун шунга мос дарахт кўчатлари экишни мақсад қилган. Шу боис улар “Яшил макон” умуммилллий лойиҳасининг кузги мавсумида ҳам фаол иштирок этиб, бодом, олма, шафтоли, қора олхўри каби дарахт кўчатларини ўтқазишмоқда. Маълум қилинишича, бу дарахтлар баҳорда кетма-кет гуллайди ва шу муддатлар оралиғида уларнинг гулидан асал олиш имконияти давомийлиги янада ортади.
Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов маҳалла аҳли билан ўтказилган суҳбатлар давомида уларнинг бу саъй-ҳаракатларини эътироф этиб, бу каби тажрибаларни бошқа ҳудудларга ҳам намуна қилиб кўрсатиш, оммалаштириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг маҳалла аҳли билан биргаликда дарахт кўчатларини ўтқазишда иштирок этди.
Тадбир давомида туман маҳаллий бюджет ҳисобидан маҳалланинг асфальтланган 1,5 километр йўлига 100 тупдан зиёд мевали дарахт кўчатлари экилди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати