ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш, Янгиобод ва Ғаллаорол туманлари
11.
11. 2022
20:54
4074
Тендер

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш, Янгиобод ва Ғаллаорол туманларида (3-лот) маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан қизиқиш билдириш учун эълон.

Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш юзасидан лойиҳа концепцияси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини потенциал давлат шериги (Ўзбекистон Республикаси Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) ҳамда ваколатли давлат органи (Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги) томонидан маълум қилиш мақсадида ўзининг расмий веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатда эълонга жойлаштирилди.

  1. Қизиқиш билдириш учун сўров формаси;
  2. Лойиҳа концепцияси;
  3. Лойиҳа ҳақида маълумот;

Тендерда иштирок этиш истаги бўлган томонлар ўзларининг қизиқиш учун сўровларини 2022 йил 26 декабрь куни, Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширишлари лозим.

Қизиқиш билдириш учун тасдиқланган сўров формаси ва ҳужжатлар (ҳисоботлар) тўлиқ ҳамда ўз вақтида тақдим қилинмаган тақдирда берилган таклифлар рад этилади.

Масъул xодим: Ж. Жалилов

E-mail: info@uznature.uz

Қуйидаги манзил бўйича кўрсатилган алоқа воситалари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

100043, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а уй,
телефонлар: (71) 207-07-70 (1072# 5003
#); (93) 501-19-00; (99) 016-17-56.

Полезные ресурсы