"Яшил макон" умумиллий лойиҳаси — халқимиз учун миллий қадриятлар тадбиридир
13.
10. 2022
19:14
2602
Новости

Давлат экология қўмитасида  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кўчат экиш ишларини тизимли равишда тўғри ташкил этиш масалаларига бағишланган  йиғилиш бўлиб ўтди.

Умуммиллий лойиҳа жараёнларининг  ташкил этилишида бевосита масъул ҳисобланган Республика экспертлари ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Президентимиз раислигида жорий йил 11 октябр куни бўлиб ўтган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида амалга оширилиши юзасидан белгилаб берилган мақсад ва вазифаларнинг  ижросини тизимли равишда таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг табиий шароити – иқлими, тупроғининг таркиби, суғориш шароити ҳолатидан келиб чиқиб  кўчатлар экишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Йиғилишда ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, жорий йил кузги мавсумида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинганлиги қайд этилиб, аҳоли хонадонлари, кўча ва дала четларида кўпроқ мевали, манзарали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиш, маҳалла, ташкилот ҳамда муасасаларда кўчат экиш ишларини миллий қадрият сифатида намунали ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда ҳар бир ҳудудда намунавий кўргазмали семинарлар ташкил этиш, ушбу жараёнларга секторлар кесимида қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажриба ва билимга эга олимлар, агрономлар, фермер ва боғбонларни кенг жалб этиш, экиладиган кўчатларга тасниф ва тушунчалар бериш, илмий асосланган ҳолда намунавий кўчат экишни дала майдонларида кўргазмали тарзда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбирда кўчат экиш ишларини амалга оширишда иқлим  ва тупроқ шароитига мос навларни танлаш билан биргаликда агротехника талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан бойитиб, кўчатлар ўсиб ривожланиши учун тупроққа ишлов беришни тўғри йўлга қўйиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

#Яшил макон2022

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы