Шу кунларда мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда.
06.
10. 2022
19:44
3497
Духовность и просвещение

    Ушбу ҳафталик доирасида Давлат экология қўмитаси томонидан соҳа фахрийлари учун Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган "Уруш одамлари" спектаклининг намойиши ташкил этилди. 

Таниқли ёзувчи Назар Эшонқул асари асосида саҳналаштирилган ушбу спектаклда урушнинг маъшумликлари, одамлар бошига келтирган кулфатлари, машаққатлари очиб берилган. Спектаклни томоша қилар экансиз, бугунги осойишта кунларнинг қадрига янада теранроқ етиб, тинчликнинг олий неъмат эканини дилдан англайсиз. 

Айтиш лозим, Давлат экология қўмитасида соҳа фахрийларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда.Мазкур спектакл намойиши ҳам тизимда ишлаб кетган ва ишлаётган ёши улуғ инсонларнинг маънавий ҳордиқ олишларига имкон яратди. 

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

Полезные ресурсы