30 сентябрь куни Ўқитувчи ва мураббийлар умумхалқ байрами арафасида Давлат экология қўмитаси ва Оксфорд Университети ўртасида атроф-муҳит ва табиат муҳофазаси йўналишларида илмий ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.
30.
09. 2022
20:08
3267
Новости

Томонлар биохилмахилликни асраш, иқлим ўзгариши билан курашишда ҳамкорлик қилиш ва илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқиш, қўшма тадқиқотларни амалга ошириш, ўзаро илмий ходимлар малакасини ошириш ҳамда тажриба  алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олишди.

Шу билан бирга хорижлик ҳамкорлар 2023 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш Конвенциясининг 14-томонлар конференциясига таклиф этилди.

 

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

Полезные ресурсы