Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
26.
09. 2022
20:25
3247
Новости

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси ижрочи котиби ўринбосари Дмитрий Марьясинни қабул қилди.

Учрашувда “Ўзбекистон Республикаси “Яшил макон” умуммиллий ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида бош режа ва инновацион молиявий ечимларни ишлаб чиқиш” қўшма лойиҳаси доирасида халқаро тажрибага асосланган ҳолда янги методика ва услубларга таяниб иш олиб бориш муҳимлиги эътироф этилди.

Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида Никосия шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа учун атроф-муҳит 9-конференциясида Ўзбекистон экологик фаолиятининг 3-Шарҳини донор ташкилот ва давлатларга тақдимотини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва БМТ ЕИК ўртасида ҳаво, сув ва экологик таълим масалаларида олиб борилаётган изчил ишлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштиришда муҳим харакатланувчи механизм эканлиги таъкидланди.
  
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, институционал салоҳиятни ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илғор хорижий тажрибани тарғиб этиш бўйича келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб олишди.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

Полезные ресурсы