Шу кунларда  Давлат экология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси вакилларидан иборат делегация Исроил давлатида «Сув ресурсларини бошқариш ва уларни муҳофаза қилиш» мавзусида ташкил қилинган ўқув-амалий семинарда иштирок этмоқда. 
09.
09. 2022
23:26
3285
Новости

Mashav халқаро дастури, БМТнинг Атроф-муҳит дастури (ЮНЕП), Исроил атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги, Arava илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур халқаро ўқув семинарида Қозоғистон Республикаси ва бошқа давлатлардан ҳам соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

Семинар давомида Исроил давлатининг мавжуд сув ресурслари ва уларни бошқариш ҳамда муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаси   ўрганилмоқда.

Иштирокчилар келгусида сув ресурсларини муҳофаза қилишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, жумладан инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр алмашишмоқда.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы