Давлат экология қўмитасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.
08.
09. 2022
21:01
3052
Духовность и просвещение

Гибрид форматда  ташкил этилган тадбирда Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, тизим ташкилотлари ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар. 

Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод кейинги йилларда мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, бу жараёнда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини, ҳар бир юртдошимизнинг фаоллиги ҳам бу борада катта ўрин тутишини таъкидлади.

 Учрашув давомида Б. Бобомурод ўзининг одамийлик улуғланган шеърларидан ўқиб берди.

Полезные ресурсы