Давлат экология қўмитасининг Давлат экологик экспертизаси маркази Коррупцияга қарши кураш ва комплаенс назорат бўйича бош мутахассис лавозимига очиқ танлов эълон қилади.
26.
08. 2022
11:20
3121
Тендер

 Номзодларга қўйиладиган малакавий талаблар:

 Соҳага оид мутахассислик бўйича олий маълумот;

Молия, солиқ, комплаенс-назорат, аудит ва ички назорат, иқтисод, ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;

 Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида мунтазам ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;

Судланмаганлик ва жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;

Хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши керак.

Номзодлар аризаларни 2022 йилнинг 9 сентябр санасига қадар u.mamatsaev@ecoekspertiza.uz электрон манзили орқали жўнатишлари мумкин.

 Маълумот учун телефон:
+998(71) 203-00-22 (1010)

Полезные ресурсы