Бугун 18 август куни Давлат экология қўмитасида Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунининг мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтиришга бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди. 
18.
08. 2022
21:48
3079
Новости

  Тадбирда мазкур қонуннинг ишлаб чиқилиши жараёни, унда илғор хорижий тажриба ва маҳаллий ҳамда халқаро экспертларнинг фикр-мулоҳазаларига таянилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.  

Шунингдек, семинар иштирокчиларига қонун билан белгиланган масалалар, давлат фуқаролик хизмати тизими ва ушбу қонуннинг татбиқ этилиши, давлат фуқаролик хизматига фаолият самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш ҳақида батафсил маълумот берилди. 

  

Таъкидланганидек, ушбу ҳужжат давлат фуқаролик хизматчиларининг иш самарадорлиги ва компетенциясини баҳоловчи мезонлар, уларнинг малакасини оширишга бўлган талабларни белгилашда тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи қонун ҳисобланади.

Семинар давомида фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва фаолиятини ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солувчи қонун асосида янги ишлаб чиқилиши белгиланган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга, шу жумладан Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига таклифлар берилди. 

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

Полезные ресурсы