2022 йил 16 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг “INNO” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саноат инновациялари кўргазмаси ўтказилди. 
16.
08. 2022
23:54
3037
Новости

    Ўзбекистон Республикасининг ШҲтга  раислик қилиши доирасида ташкил қилинган кўргазмада  Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти жамоаси ҳам муносиб иштирок этди. Тадбирда институт томонидан яратилаётган инновацион маҳсулотлар ва илмий ишланмалар, шунингдек, Қўмитанинг мавжуд техник-лаборатория жиҳозлари  намойиш қилинди.

Ушбу кўргазмани ташкил этишдан мақсад ШҲТга  аъзо ва кузатувчи давлатлари вазирлари ва ташкилот раҳбарларини Ўзбекистондаги мавжуд инновацион экотизим ва саноат соҳасидаги инновациялар билан яқиндан таништиришдир.

Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистондаги инновацион ривожланиш билан боғлиқ ислоҳотлар билан таништирилди. Бу соҳада ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида фикрлар алмашилди.

Полезные ресурсы