АОКАда Давлат экология қўмитасининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди
14.
07. 2022
18:54
3357
Новости

  Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов ва Қўмита мутасаддилари иштирок этган матбуот анжумани Қўмитанинг 2022 йил 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари таҳлилига бағишланди.

Матбуот анжуманида қайд қилинишича, дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2300 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 3,4 млрд. сўм маъмурий жарима ва 4,3 млрд. сўм зарар суммалари белгиланди. 2022 йилнинг 6 ойида жами 882 туп қимматбаҳо дарахт кесилган бўлиб, ўтган йилга (1922 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган) нисбатан 55 % камайган.

 «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида республика ҳудудида 125 млн. 30 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилиб, амалда 129 млн. 608 минг дона кўчатлар экилиши ташкил этилди.

 Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 120,0 млн. доллар миқдорида лойиҳани амалга ошириш бўйича кредит шартномаси тасдиқланди. Лойиҳа натижасида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг камида 40 фоизини қайта ишлашга эришилиб, атмосфера ҳавосига йилига 52 минг тонна иссиқхона (метан, корбанат ангидрид) газларнинг ташланиши олди олинади. Бундан ташқари 203 та махсус техника харид қилиниб, 13 та сервис маркази қурилади.

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасига давлат-хусусий шериклик борасида 65 та туман ва шаҳарни ўз ичига олган 38 та битим имзоланди. 

Матбуот анжуманида журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Полезные ресурсы