Ўзбекистон Республикаси делегациясининг юқори даражадаги “Стокгольм+50” халқаро конференциясидаги иштироки доирасида Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов ва Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциянинг Ижрочи котиби Эми Франкел хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 
03.
06. 2022
01:39
2696
Новости

  Учрашувда Конвенция Котибияти Ўзбекистон Республикасининг ёввойи ҳайвонларнинг миграция турларини тартибга солиш ва мониторинг қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги фаоллигини юқори баҳолади ҳамда халқаро шартномадан келиб чиқиб, аъзолик мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажарилгани учун миннатдорлик билдирди. 

Учрашув давомида Конвенция котибияти 2023 йилда бўлиб ўтадиган Томонларнинг кейинги 14-CMS (COP-14) конференциясини Ўзбекистон Республикасида ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Ўзбекистон томонидан мамлакатда яратилган очиқ сиёсати ва БМТ тадбирларини юқори савияда ўтказишдан манфаатдорлиги ҳисобга олинган ҳолда ушбу масалани кўриб чиқишга тайёрлиги маълум қилинди.

Полезные ресурсы