Жорий йил 27 май куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг учинчи мажлиси бўлиб ўтади. Мазкур тадбир олдидан ташкилотга аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича экспертлари иштирокида муҳокамалар ўтказилди.
Муҳокамалар давомида томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши ва ШҲТнинг экологик ахборот алмашинуви учун ягона платформасини биргаликда яратиш дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашишди.