2022 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
26.
05. 2022
09:24
3431
Новости

Тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 25 май куни Давлат экология қўмитасида ШҲТнинг ушбу йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Шерализода бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.

Музокаралар доирасида томонлар икки давлат ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилишди.

Ҳозирги вақтда икки давлат идоралари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандумини имзолаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Полезные ресурсы