Бугун Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Экологик билим ва маданиятни шакллантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутасаддилари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
18.
05. 2022
15:04
3399
Духовность и просвещение

   Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида экологик онг ва маданиятни юксалтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

   Шунингдек, йиғилганларга бугун бутун дунёда кузатилаётган глобал экологик муаммолар ва унинг инсониятга салбий таъсири тўғрисида тушунчалар берилди.

   Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга  атрофлича жавоб берилди.
 
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы