Тулки боласи очиқ табиатга қўйиб юборилди
11.
05. 2022
16:13
2629
Новости

  Жорий йилнинг 9 май куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида тулки савдоси авж олгани бўйича эълон қилинган хабар юзасидан Андижон вилояти Экология бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор қидирув-суриштириш тадбири ўтказилди. 

  Тадбирда бир бош тулки боласини 400 мингдан сотмоқчи бўлган шахс “Боғишамол” МФЙдаги Бибихоним кўчасида яшовчи Б. А.  эканлиги аниқланди. Ўрганишлар давомида фуқаронинг яшаш хонадонидан 1 бош тулки боласи тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди ва очиқ табиатга қўйиб юборилди. Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы