“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида автомобиль йўлларининг четларида ҳам кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб, манзарали ва мевали дарахтлар ўтказилди. 
07.
05. 2022
12:30
3473
Новости

   Ҳозирда асосий вазифа экилган дарахтларни яхши ривожлантириб олиш бўлиб, дарахтларни парвариш қилишга, суғоришга, шунингдек уларни табиий зараркунандалардан асрашга эътибор қаратилмоқда.

    Наманган вилояти Экология бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партиясининг Наманган вилояти партия ташкилоти ходимлари, шунингдек,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Хожиматов, томонидан Давлатобод тумани "Тўқимачи" МФЙдаги Аэропорт кўчасида ташкил этилган яшил ҳудуддаги дарахтлар кўздан кечирилди.

   Мавжуд манзарали ва мевали дарахт кўчатларига агротехник, суғориш ҳамда зарарли ҳашаротларга қарши дорилаш ишлари ўтказилди ва ҳар бир дарахт ости бегона ўтлардан тозаланди. Ушбу ишларда Миллий гвардия ходимлари ва Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлари ҳам иштирок этишди. 

Наманган вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Полезные ресурсы