Жорий йилнинг 5 май куни Давлат экология қўмитаси вакилларидан иборат делегациянинг Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Шерализода билан учрашуви бўлиб ўтди.
06.
05. 2022
16:27
3696
Новости

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар ҳукуматлар томонидан экологик вазиятни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва ташаббуслар юзасидан фикр алмашдилар.

Давлат экология қўмитаси вакилларининг 2022 йилнинг 4-11 май кунлари Тожикистон Республикасида бўлиб ўтаётган ташрифи доирасида тажриба алмашиш ва мавжуд салоҳиятни ошириш мақсадида Тожикистоннинг муҳофаза қиладиган табиий ҳудудлари ва қўриқхоналарига бир қатор тадбирлар ва ташрифлар режалаштирилган.

Полезные ресурсы