Ҳозирги кунда, француз агентлиги томонидан давлат экологик экспертизасини халқаро стандартларга ўтказиш, стратегик экологик баҳолаш (SEA) пилот лойиҳасини амалга ошириш, яшил иқтисодиёт ва чиқиндиларни барқарор бошқариш каби соҳаларда биргаликда яқиндан ишлаб келинмоқда.
Франция ривожлантириш агентлигининг минтақавий режасига асосан, 2026 йилгача Ўзбекистондаги реформаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд евро жалб қилишни кўзда тутган.
Қўмита раиси мамлакатимиздаги долзарб экологик муаммолар, хусусан, Орол денгизи фалокати, шаҳарларда яшил майдонларнинг камайиб кетиши оқибатларининг олдини олиш мақсадида илғор хорижий технологияларни жорий қилиш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик ришталарини янги даражага кўтарилишига келишиб олишди.