"Тоза ҳаво" ойлиги давом этмоқда
21.
04. 2022
10:12
833
Новости

   Давлат экология қўмитасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ушбу ойлик доирасида пойтахтимизнинг воҳа томондан кириш қисмида жойлашган "Эркин” постида мониторинг-назорат тадбири ўтказилди. Унда қўмитанинг "Мобил экологик лаборатория"си ходимлари ҳам иштирок этиб, шаҳарга кириб келаётган автомобиллардан атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини текширишди ва таҳлиллар тайёрлашди.

   Тадбир давомида ҳайдовчиларга ушбу ойлик ва атмосферани муҳофаза қилиш бўйича тушунчалар ҳам берилиб, тарғибот ишлари олиб борилди.

Полезные ресурсы