19 апрель куни Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси директори Борис Эрг ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
19.
04. 2022
18:13
2649
Новости

   Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Иттифоқ сафига қўшилган 92-чи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи давлат бўлди.

   Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг, табиатни муҳофаза қилиш ва экотизимларни тиклаш бўйича етук билим ва тажрибасидан фойдаланилган ҳолда Табиатга асосланган ечимларни (Nature based solutions) интеграция қилиш, Глобал экологик жамғармаси 8-дастури доирасида биохилмахилликни муҳофаза қилиш, аҳоли хабардорлигини ошириш ҳамда Халқаро иқлим ташаббуси маблағларини жалб қилган ҳолда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш, биохилмахиллик турларини бошқариш, шунингдек инсон ва атроф-муҳит саломатлигини таъминлаш бўйича Иттифоқ билан қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш ва кейинчалик Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш имкониятлари муҳокама қилинди.

   Шунингдек, Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни барқарорлигини таъминлашда амалга оширилаётган кенг кўламли саъй ҳаракатлар, жумладан яшил қопламларни кенгайтириш, ҳудуддаги ноёб экотизимларни тиклаш ва муаммоларни бартараф этишда илмий ёндашув асосида ҳамкорликни кенгайтиришга тўхталиб ўтилди.

Полезные ресурсы