Давлат экология қўмитасида «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ билан шартнома имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди
01.
04. 2022
21:34
3837
Новости

Тадбирда мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар олиб борилаётгани қайд қилиниб, бу борада халқаро лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси ҳам шулар сирасига киради. 

Мазкур лойиҳа доирасида 300 та 12 метр куб. ҳажмли чиқинди ташиш техникасидан 144 тасини техника харид қилиш бўйича эълон қилинган тендерда «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ғолиб деб топилган эди. 

Учрашув давомида томонлар ушбу лойиҳани самарали амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар ва шартнома имзоладилар.

Полезные ресурсы