ИШОНЧЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА
30.
03. 2022
15:09
4013
Новости

    Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ва “Delphos International” компанияси катта бошқарувчи директори Уэсли Дэвис ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов меҳмонларни самимий қутлаб, мазкур учрашув келгусида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини яратишга хизмат қилишини мамнуният билан қайд этди. Кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган инвестицон муҳит, атроф-муҳит соҳасида эришилаётган ютуқлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан Оролбўйида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, “Бизнесни ривожлантириш стратегияси” янги йўналиши бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ўз самарасини беришини таъкидлади.

    “Delphos International” компанияси катта бошқарувчи директори Уэсли Дэвис Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши соҳасидаги улкан салоҳиятини қайд этиб, мамлакатда самарали ҳамкорликни амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини билдирар экан, ўзи раҳбарлик қилаётган компаниянинг иқлим ўзгариши ва яшил ўсишга кўмаклашиш, бу йўналишда инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, Яшил иқлим жамғармаси (GCF) билан ҳамкорлик қилиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. 

    Учрашув давомида шунингдек, давлат-хусусий шерикчилиги асосида Ўзбекистонда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, чиқинди полигонларида ишларни йўлга қўйиш, яшил иқтисодиётга ўтиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    

Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга ишонч билдирдилар.

Полезные ресурсы