Атмосфера ҳавосига етказилаётган зарар сабаб 2 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди
25.
03. 2022
11:17
3732
Новости

Давлат экология қўмитаси томонидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида жойлашган цемент ва бошқа қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши устидан ўрганишлар олиб борилди.

 

       Ўрганиш давомида Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида 35 та қурилиш махсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхоналар жойлашган бўлиб, шундан 5 таси цемент, 27 таси гипс, 2 таси пишган ғишт ва 1 та шифер ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

      Ушбу фаолият турлари билан шуғулланиб келувчи корхоналар Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида“ 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарорига мувофиқ 1-2-3-тоифага мансуб.

      Ҳудуддаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар сафига “Турон Эко Цемент Груп” МЧЖ ҚК, “Қурилиш ашё сифат сервис” МЧЖ, “Грет Силк Роат сервис” МЧЖ, “Албус семент груп” МЧЖ ҚК, “Модерна цемент индастуриес” МЧЖ ҚКлар киради.

      Шунингдек, ҳудудда 24 та гипс маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари мавжуд бўлиб, шундан 8 тасида экологик меъёрий хужжатлари мавжуд эмас.

      Ифлослантирувчи манбалар мониторинги дастури доирасида 2021 йилда ҳудуддаги 4 та цемент ишлаб чиқариш корхоналарининг 29 та манбасининг чанг ушлаш қурилмаларининг кириш ва чиқиш қисмидан таҳлил ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

      Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3 та цемент ишлаб чиқариш корхоналарининг 4 та манбасининг чанг ушлаш қурилмаларининг кириш ва чиқиш қисмидан таҳлиллар амалга оширилиб, шундан, “Turon Eko Cement Group” МЧЖ корхонасида рухсат этилган меъёрий ташламадан ортганлиги аниқланган.

     Хозирда Ўзбекистон тумани инспекцияси томонидан тегишли чоралар кўриш ишлари амалга оширилмоқда.

     Ўрганишга Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Ихтисолаштирилган таҳлилий назорат марказининг мобиль лабораторияси жалб қилиниб, 2022 йилнинг 10 март куни ҳудуддаги атмосфера ҳавосидан намуналар олиниб, таҳлил ишлари амалга оширилди. Унга кўра, аммиак моддаси 4 та нуқтада – 1,5 дан 23,6 мартагача ҳамда водород сулфиди моддаси 2 та нуқтада - 3,2 дан 4,6 мартагача белгиланган меъёрлардан ортиқлиги аниқланган.

     Таҳлил натижаларига кўра, меъёрдан ортиқ чиққан моддаларни ажратиб чиқарувчи корхоналарни аниқлаш, уларда ушбу моддаларни камайтириш чораларини кўриш ишлари олиб борилмоқда.

     Таъкидлаш лозимки, ҳудудда жойлашган коорхоналар бўйича табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланишини ўрганиш мақсадида 2020-2021 йилларда 7 та корхоналарда режали текшириш ўтказилган.

     Ўтказилган текширишлар якунлари бўйича корхоналарга чанг ва газ ушлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган бўлиб, “Turon Professional Futbol Klubi” МЧЖ, “Moderna cement industries” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ва “Яйпан гипс” МЧЖлари томонидан чанг ва газ ушлаш қурилмалари ўрнатилган.

    Шунингдек, “Грет силк роад сервис” МЧЖ филътрлари қопчалари янгиланган, “Фарғона гипс” МЧЖда электрофилътр ўрнатилган ҳамда “Қурилиш ашё сифат сервис” МЧЖ томонидан экологик меъёрий хужжати ишлаб чиқилиб, филътрларнинг самарадорлиги оширилган.

    Мазкур корхоналардан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида 2021 йилда 29 та корхоналарга огохлантириш хатлари берилган бўлиб, 2022 йилнинг февраль ойида қўшимча яна 7 та корхонага ушбу турдаги хатлар тақдим этилган.

    Шу билан бирга, 22 та йирик цемент ва гипс ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан ишлаб чиқариш жараёнида барча экологик талабларни бажарган ҳолда ўз фаолиятларини олиб боришлари юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокими номига “Кафолат хат”лари олинган.

      Ўрганиш якунида цемент ишлаб чиқарувчи “Модерна цемент индастуриес” МЧЖ ҚК ҳамда гипс ишлаб чиқарувчи “Цемент хом ашё савдо” МЧЖларида мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналари носозлиги туфайли иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

     2021 йилда ҳам 2 та “Шўрсув баркамол тонги” МЧЖ ва “Арабелла гласс гипс” МЧЖнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Хозирги кунда, гипс ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Цемент хом ашё савдоси” МЧЖ ҳамда “Яйпан қурилиш бунёдкор” МЧЖларда текшириш ўтказиш мақсадида Бизнес омбудсманга буюртма киритилган.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза

қилиш бошқармаси

Полезные ресурсы