Озон - ҳаёт учун: техник аёлларнинг салоҳиятини очиб бериш
15.
03. 2022
08:22
4907
Новости

Вагизова Элвира Мусаевна — совитиш ва ҳавони кондиционерлаш сектори техник ходими. Касби бўйича - муҳандис. Айни пайтда у савдо ва техник жиҳозлар ҳудуди устаси лавозимида ишлаб келмоқда. Элвира Мусаевна ва унинг жамоаси совитиш ускуналарининг тўғри ишлаши учун уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, монтаж қилиш ва ишга тушириш билан шуғулланади, шу орқали озон қатламини емирувчи моддаларнинг атмосферага сизиб чиқишининг олдини олади ва Ернинг озон қатламини ҳимоя қилишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

—Бу соҳада ишлашингизга нима туртки бўлди? Қандай қилиб бу касбга кириб келдингиз?

—Мен математикани жуда яхши кўрардим ва билардим, шунинг учун мен техник университетни танладим. 1983-1988 йилларда Тошкент политехника институтида ўз маҳорат ва билимимни оширдим, касбим бўйича муҳандисман. Институтни тамомлагач, мутахассисларни тақсимлаш дастурига асосан «Физика – Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси қошидаги ўта ўтказувчан металлар лабораториясига юборилдим. Кўриниб турибдики, кўп нарса инсоннинг характерига боғлиқ.

Мен ўз ўрнимни эгаллаяпманми, деган савол кўп ўйлантира бошлади. Бироз ишлагандан сўнг, диаграмма тузиш мен хохлаган иш эмаслигини англаб етдим.

Ўша пайитлари кўплаб заводлар ва саноат объектлари бор эди. Улар менда, аста-секин, техника, катта агрегатлар ва бошқаси қандай ишлашига қизиқишимни уйғота бошлади. Ўшанда институтимиз битирувчилари аллақачон Ўзбекистондаги энг йирик корхона – «Ўзхладоторгмонтаж» корхонасида ишлаб, музлатгич агрегатлари, компрессорлар, электр двигателлари ва бошқа кўплаб маҳсулотларни таъмирлаб, йиғишар эди. Улар ўз ишлари ҳақида гапирганда, мен илҳомланиб, ниҳоят ўзим тасаввур қилган карьерамга - совитиш ва ҳавони кондиционерлаш соҳасига боришга қарор қилдим.

Ҳа албатта, ишга кирганимда, гапирганлар «ўзи қиз бола, яна олий маълумотли бўла туриб, омборхоначи бўлиб ишлайди» деган, лекин бу техник соҳага қизиқишим шу қадар кучли эдики, на бошқа одамларнинг фикри, на омборхоначи лавозими мени тўхтата олди.

Балким бошқа томондан, бу ишнинг барча майда чуйдаларини, масалан, ҳамма нарса қандай ишлашини тушуниш ва амалда ўзлаштириш учун қуйи лавозимлардан бошлаш ҳам тўгридир.

—«Техник касби фақат эркакларга мос» деган фикрга қандай қарайсиз?

—Институтда ўқиганимда, бизнинг курсда қизлар кўп эди, лекин ўқишни тугатгандан сўнг ва бир неча йиллардан кейин бу фаолият соҳасида ўз мутахассислиги бўйича ишлаган атиги 2-3 нафар қиз қолган эди. Бироқ, ўқиш пайтида мен бундай фикрни, яъни, аёллар техник соҳада ишлай олмайди деган «стереотип»ни учратмадим. Ким ўқишни хоҳласа - ҳар қандай касбни ўрганиши мумкин эди. «Ўқишга кириши, битириши ва турмуш қуриши лозим», ёки «техникани фақат эркаклар яхши билади» каби стереотиплар нотўғри деб ўйлайман. Мисол учун, мен бироз вақт ишлаганимдан ва барча мажбурият ва талабларни ўз вақтида бажарганимдан сўнг, касбдошлар орасида мен ҳақимда, яъни, қиз бола бўлиб техник соҳадаги ишларни қила олишимга ҳеч қандай саволлар қолмади.

Шу соҳада ишлашни хоҳлаётган аёллар ва қизларга маслаҳат берган бўлардимки, ҳеч қўрқмасликларини ва ўз ўрнини топиш учун ҳаракат қилишини айтган бўлардим.

—Ишда қийинчиликлар бўлганми? Бу соҳада ишлашни давом эттиришингизга нима ёрдам берди?

—Вақт ўтган сари, бозор иқтисодиётига ўтиш билан корхона фаолияти пасая бошлади. Мутахассислар корхонани тарк этиб, ўзларининг кичик корхоналари, дўконларини очишди. Замон ва янги воқеликларга ҳамнафас бўлиб деганларидек, 2001 йилдан савдо ва техник жиҳозлар ҳудуди устаси бўлиб иш бошладим. Бозорда рақобат кучли бўлгани учун бир вақтнинг ўзида шартномалар тузишдан тортиб, сайтларга ташриф буюриш, ходимларимнинг жиҳозларни ишга туширишини текшириш каби бир нечта вазифаларни бажариш қобилиятини ва эпчилликни  талаб қилади. Бизнинг ишимизда жуда кўп вазиятлар учрашади, аммо агар жамоа ҳамжиҳатликда ва ўзаро тушунишда ишласа, эркаклар ҳам, аёллар ҳам бир бутун бўлиб уйғун ҳаракат қилишлари мумкин. Эҳтимол, бу фазилатлар туфайли биз ҳали ҳам биргаликда ишлашни давом эттирмоқдамиз, чунки мижозлар профессионал ва сифатли ишни қадрлаб, ҳали ҳам тажрибали ва малакали мутахассисларга мурожаат қилишади.

—Совитиш ва ҳавони кондиционерлаш ускуналари ва технологиялари атроф-муҳитга, экологияга қандай ижобий таъсир кўрсатади ва қадай қилиб одамларнинг турмуш шароитини яхшилаши мумкин?

—Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда барчамиз иштирок этишимиз мумкин. Масалан, озон қатламини бузувчи газлар борки, улар озонни емирувчи моддалар деб аталади, одатда уларни «фреон» деб ҳам аташади. Улар кундалик ҳаётда жуда кўп қўлланилади: улар музлатгичлар ва кондиционерларда қўлланилади. Шунинг учун музлатгичлар ва кондиционерларни мунтазам равишда диагностика қилиб туришимиз керак, чунки уларнинг нотўғри ишлаши туфайли кимёвий моддалар атмосферага чиқади. Бундан ташқари, музлатгичлар ёки кондиционерларни таъмирлаш керак бўлса, аввало совутгични (фреонни) олиб ташлаш ва уни қайта помпалаш, шу билан атмосферага кимёвий моддалар тарқалишини олдини олиш учун мутахассисдан сўрашингиз керак. Бундан ташқари, агарда музлатгични ёки кондиционерни таъмирлаш керак бўлса, устадан, газни (фреонни) тортиб чиқариб олиб, таъмирлашни якунлагач уни ускуна ичига қайта қуйишини сўраш керак, шу билан атмосферага кимёвий моддалар тарқалиши олдини олинади. Шунда тўғри ва атроф-муҳит учун хавфсиз бўлади. Бу нафақат озон қатламини ҳимоя қилишга, балки музлатгич ёки кондиционерни янгидан газ билан тўлдириш ҳаражатини тежашга ёрдам беради.

Тан олиш керакки, бутун дунёдагидек, Ўзбекистонда ҳам иқлим ўзгаришининг таъсири тобора ортиб бормоқда – сўнгги бир неча йил ичида рекорд даражадаги юқори ва узоқ давом этган ҳароратлар кузатилмоқда, шу билан бирга совутгич ва кондиционер ускуналарига талаб ҳам доимий равишда ортиб бормоқда. Бинобарин, одамларнинг саломатлиги ва ҳаёти учун янада қулай шарт-шароитларни таъминловчи бундай маиший техника ва технологик жиҳозлар истеъмолчилари учун бу борадаги юқори малакали техник ходимларга талаб ортиб бормоқда.

—Шахсий устуворликлар ва иш билан банд бўлиш ўртасидаги мувозанатни қандай сақлайсиз?

—Ишнинг бундай динамикасида, режалаштириш жуда ҳам муҳим, яъни ҳафтанинг, куннинг жадвалини ёзиш керак бўлади. Шунинг учун мен деярли ҳар куни режа тузишга ҳаракат қиламан ва вақтимни мувозанатлаш учун унга амал қиламан.

—Қизлар ва аёлларни бу соҳага қандай жалб қилиш мумкин, уларга нима фойда келтириши мумкин?

—Нега бу соҳада хотин-қизлар кам ишлаётганига мен ҳам ҳайрон бўлдим. Уларни нима жалб қилиши мумкин? Эҳтимол, «иш ҳақи, қизиқиш, мартаба ўсиши». Тажрибадан шуни англадимки, энг муҳими техника билан ишлаш истаги. Истак бўлса - қизиқиш бўлади, энг муҳими, муносиб даромадга эга бўлган муваффақиятли карьера эришиш мумкин. Қолаверса, Ўзбекистонда очилган «Ишга Марҳамат» мономарказларида совитиш ва ҳавони кондиционерлаш соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари иш бошлаганини эшитдим. Бу қизларни ушбу соҳадаги меҳнатга кўпроқ жалб қилиш учун яхши имкониятдир.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТТД ҳамда ГEЖнинг «Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали ГХФУни бутунлай истеъмолдан чиқариш» қўшма лойиҳаси доирасида тайёрланган.

Полезные ресурсы