Нукусда "Яшил йиллик" умумиллий лойиҳасига тайёргарлик кўриш доирасида амалий ўқув-семинар ўтказилди
22.
02. 2022
16:19
3493
Событие

Семинарда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов иштирок этиб, "Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳасини ҳар томонлама юқори савяида ўтказиш олдинда турган муҳим масъулиятли вазифа эканини таъкидлади ва кўчат экиш ишларини тизимли ташкил қилиш, ҳар бир ҳудуд иқлим шароитига мос кўчатларни ўтқазиш бўйича сўз юритди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, ишчи гуруҳ масъуллари, маҳалла фаоллари, ёш экологлар иштирок этган тадбирда иштирокчиларга Қорақалпоғистон иқлимини ҳамда сув танқислигини инобатга олиб, асосан каталпа, павловния, япон софораси, қайрағоч, тут ва акация кўчатларини экиш бўйича тавсиялар берилди.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мурожаат қилиб, жавоб олдилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы