Бугун 9 февраль куни пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк шоир таваллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.
Давлат экология қўмитаси раҳбарияти, ходимлари ушбу тантанали тадбирда иштирок этиб, буюк аллома, ўзбек адабий тили асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати