Ноқонуний балиқ овловчилар «қармоққа илинди»
31.
01. 2022
20:44
3935
Эконадзор

Айни кунларда юртимизда қиш мавсуми ҳукм сурмоқда. Бу вақтда айрим қўштирноқ ичидаги овчилар имконият топилди дегунча, ўз манфаати йўлида пайтдан фойдаланиб, юртимиз фауна ва флора оламига зарар етказишаётгани амалиётда кўп учрамоқда.

— Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги 1-назорат пункти инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида ноёб «Оқсила» балиқларини ноқонуний овлаб, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддалари талабларини бузган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди, — дейди Жиззах вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Замира Абдуллаева. — Натижада фуқаро МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан 1 миллион 350 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, «Айдар-Арнасой» кўллар тизимига туташ бўлган Фориш, Зафаробод, Арнасой ва Мирзачўл туманларида олиб борилган тадбирлар натижасида ноқонуний ов билан шуғулланаётганлардан ўтган йил ва жорий йилнинг шу кунига қадар 1 минг 91 килограмм балиқ, 43 та қайиқ, 6 та мототранспорт воситаси, 73 та тўр ва қармоқлар ҳужжатлаштирилган ва 12 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига қўйилган.


Толибжон Эргашев, «Халқ сўзи»

Манба: https://xs.uz/uzkr/post/noqonunij-baliq-...

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы