Кластер раҳбарлари билан учрашув
27.
01. 2022
10:59
3747
Событие

Куни кеча Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Боқижонов қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлик ишларни комплекс бошқариш бўйича кластерлар раҳбарлари билан учрашди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПФ–5057-сонли Фармойишига мувофиқ, кластер корхоналари томонидан 73 та технологик ускуна ва 360 та махсус техника келтирилди. Лойиҳалар доирасида 9 та чиқиндиларни қайта ишлаш заводларининг қурилиш ишлари якунланиб, 9 та саралаш ва 45 та қайта ишлаш ускунаси ишга туширилди.

Тадбир давомида кластерлар фаолиятида юзага келаётган муаммолар, хусусан, маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундирилиши, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, «Ўзмиллийбанк»дан олинган кредит маблағлари, муддати ўтган қарздорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мазкур учрашувга таклиф этилган олмониялик эксперт бу борада Германия тажрибаси билан ўртоқлашди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы