Вайоминг университети билан ҳамкорлик
26.
01. 2022
18:43
4878
Новости

Куни кеча Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков бошчилигида АҚШнинг Вайоминг университети глобал ҳамкорлик бўйича проректори А. Хелфготт бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида хорижий томонга Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилмахилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тикланиш ва иқлим ҳаракатлари соҳасида олиб борилаётган изчил ишлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Университетнинг Хаб номидаги Атроф-муҳит ва табиий ресурслар мактаби билан ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, уларни самарали бошқариш ва экологик туризмни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.

Шунигдек, Вайоминг штати ва Ўзбекистон Республикаси миллий табиий боғлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиб, мутахассислар алмашинув дастурларини ташкил этиш, табиий боғларни барқарор бошқариш ва ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Шу билан бирга, икки давлатнинг ёш эколог олимлари ўртасида илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш орқали келажакда атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида халқаро илмий ҳамкорлик учун замин яратишга урғу берилди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы