Сув қушлари саноқдан ўтказилмоқда
25.
01. 2022
21:30
4593
Новости

Маълумки, қушлар фаслларга қараб ўзларининг яшаш шароитини ўзгартириб боради. Бу жараён айниқса, қиш-баҳор ойларида мавсумийлик касб этади. Айтиш лозим, юртимиз ҳудудларига ҳам турли қушлар қишлаш учун учиб келади.

Уларнинг яшаш тарзи, турларини ўрганиш, сонини аниқлаш биологик хилма-хилликни сақлаш ва илмий кузатишлар олиб боришда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги «2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»даги қарори ижросидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси томонидан тегишли илмий муассасалар ва олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда сув қушларининг қишки саноғини ўтказиш чора-тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, шу кунларда Қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мутахассислари ҳамкорлигида мамлакатимиз сув ҳавзалари бўйлаб қишловчи қушларнинг жорий йилги қишки саноғи ўтказилаяпди.

Дастлабки саноқ ишлари Қашқадарё вилоятида жойлашган «Толимаржон», «Ноғайли», «Қамаши», «Чимқўрғон», «Қорабоғ» сув омборлари ва «Сечан кўл», «Aчин кўл» каби табиий сув ҳавзаларида амалга оширилди. Ўрганишлар давомида ушбу сув ҳавзаларида ноёб, мавсумий ва доимий яшайдиган қушларнинг 100 дан ортиқ тури аниқланди.

Эндиликда режа бўйича илмий жамоа Сурхондарё вилоятидаги Амударё соҳиллари ва «Жанубий Сурхон», «Учқизил», «Оқтепа» сув ҳавзаларида қишловчи қушлар саноғини ўтказиш амалиётини бошлашди. Бу ҳудудларда халқаро аҳамиятга эга бўлган кулранг турна, ноёб тур ҳисобланган Сибир турнаси, шунингдек, оқ пешонали ва кулранг ғоз учун қишлов жойи ҳисобланади.

Сув қушлари

Сув қушлари

Сув қушлари

Сув қушлари


Салимжон БЎРИЕВ,
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш
технологиялари илмий-тадқиқот институти директори,
қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди

Манба: https://yuz.uz/news/suv-qushlari-...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы