Диққат эълон! Тендер – Давлат-хусусий шериклик. Сурхондарё вилояти Музработ тумани
11.
01. 2022
10:46
4753
Тендер

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан икки босқичли тендернинг биринчи босқичи (такроран) бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар қуйида хавола этилаётган дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатларини ёпиқ конвертда, мухрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2022 йилнинг 14 февраль соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этишлари шарт.

Хавола қилинаётган ҳужжатлар:

1) Лойиҳа концепцияси;

2) Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари;

Масъул ходимлар: О. Рахбаров, Н. Адхамжонов.

E-mail: info@uznature.uz

Манзил: 100043; Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 7А-уй.

Телефонлар: (+998) 71 207-07-70 (ички 1072#, 5003#); (+998) 99 409-70-02;

 

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

E-mail: pppinfo@ppp.mf.uz

Тел: 71-203-03-07 (ички 709)

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы