Наманган вилояти. Экоинспекция ва Экопатруль ҳамкорлиги
06.
01. 2022
15:48
3985
Новости

Шу кунларда Наманган вилоятида ҳам байрам кайфияти давом этмоқда. Байрам тадбирларини тинч-осойишта ва саранжом-саришта ўтказиш мақсадида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ИИБ патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати, Миллий гвардия билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Жумладан, Наманган шаҳридаги «Афсоналар боғи» аҳоли дам олиш сайилгоҳида профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида кўнгилочар дам олиш сайилгоҳида мазмунли вақт ўтказаётганларга чиқиндиларни белгиланган жойларга жойлаштириш, атроф-муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлиш ва бу борада келажак авлодга ўрнак бўлишга доир тушунтириш-огоҳлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида фаолият юритаётган дам олиш сайилгоҳларида, шунингдек, одамлар гавжум бўладиган кўчалар ва бозорларда белгиланган тартиб асосида ўтказилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы